Адрес:

Toshkent sh. Mirobod tumani, Shahrisabz ko'chasi, 36-uy

UZ RU
Главная Новости
Тошкентда агросаноатни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
29. 07. 2019

Тошкентда агросаноатни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 27 июль куни Тошкент шаҳрида чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, қоракўлчилик, асаларичилик ва қуёнчилик тармоқларини ривожлантириш бўйича устувор йўналишларга бағишланган семинар-йиғилиш ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда вакиллари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчилар, қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланувчилар, соҳа олимлари, ем маҳсулотларини етиштириб берувчилар, гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналар мутахассислари қатнашди.

Йиғилиш доирасида қуёнчилик, паррандачилик, балиқчилик, чорвачилик, қоракўл маҳсулотларини етиштиришда истиқболли лойиҳаларга асосланган тадбиркорлик йўналишлари, қишлоқ хўжалиги техникалари кўргазмаси ташкил этилди. Хусусан, “Паррандасаноат” уюшмаси томонидан тармоқ корхоналари билан ҳамкорликда маҳаллийлаштирилаётган ускуналар, тухум ва гўшт маҳсулотлари намойиш этилиб, тадбир иштирокчилари томонидан юксак баҳоланди.

7dcd2a54-16cf-4bb6-b07d-a5e6691c9156.jfif

Тадбирда мутахассислар томонидан чорвачилик, балиқчилик, паррандачилик соҳасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, келгусидаги режалар хусусида маълумот берилди. Асосий эътибор соҳа вакиллари билан мазкур йўналишларнинг келгуси ривожида муҳим ўрин тутган масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилиб, истиқболдаги йўналишлар белгилаб олинди.

Биринчи навбатда, маҳсулот ишлаб чиқарувчи, қайта ишловчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналар ўртасида кооперация муносабатларини йўлга қўйиш, ташқи бозордан технология излаш билан кифояланмай, юртимизда маҳаллий инфратузилмани биргаликда ривожлантириш пайти келгани алоҳида таъкидланди.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда қорамолнинг 94 фоизи, қўй ва эчкининг 84 фоизи, парранданинг 58 фоизи аҳоли хонадонларида боқилади. Шу боис, чорва, парранда ва балиқ учун узлуксиз равишда сифатли озуқа маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш долзарб масалалардан биридир. Импортни камайтириш, маҳаллий шароитда юқори қувватли озуқа ем ишлаб чиқаришни ривожлантириш зарур. Паррандачиликда озуқанинг 85 фоизи импорт қилиниб, ҳалигача кўп миқдорда соя ва кунгабоқар шроти, маккажўхори четдан олиб келинади.

6bad8726-fa26-4eaf-bcb2-f3f24c366cfc.jfif

Қайд этилганидек, тармоқларда ишлатиладиган техника ва ускуналарни хорижий давлатлардан импорт қилишни камайтириб, уларни ўзимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш пайти келди. Бугунги кунда чорвадорлар учун зарур ҳисобланган сомон ва пичанни ўрувчи, тўпловчи оддий ускуналар ҳам четдан келтирилади. Ҳолбуки, уларни маҳаллийлаштириш дастури асосида ўзимизда ишлаб чиқариш имкони ҳам мавжуд. Шунда уларнинг нархи ҳам арзонлашади, қўшимча солиқ тушумлари кўпаяди, янги иш ўринлари яратилади.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарлари сўзга чиқди.

5aa0ab41-7384-4e5b-9205-91b9ed080224.jfif

Семинар-йиғилиш чорвачилик, қоракўлчилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва қуёнчилик бўйича секцияларга бўлинган ҳолда давом этди. Унда тармоқларда амалга оширилиши зарур бўлган ишлар муҳокама қилинди. Мутахассислар зарур тавсиялар берди.

  • Поделиться: