Адрес:

Toshkent sh. Mirobod tumani, Shahrisabz ko'chasi, 36-uy

UZ RU
Главная Новости
Паррандаларни жазирамадан қандай сақлаш мумкин?
12. 07. 2019

Паррандаларни жазирамадан қандай сақлаш мумкин?

Сўнгги йилларда ёз мавсуми давомли жазирамали даврга айланмоқда. Ташқарида ҳаво ҳарорати 40°С дан ошганида айрим ҳудудларда бу кўрсаткич 45°С гача кўтарилмоқда. Жазирама паррандачиликка салбий таъсир кўрсатади, ҳатто, иссиқлик стресси ҳамда товуқлар ўлимига олиб келиши мумкин.****

Паррандаларда визуал иссиқлик стресси қуйидаги белгиларда намоён бўлади:

– Тез-тез нафас олиш ва тумшуғини катта-катта очиш;

– Бошини танасидан бошқа томонга солинтириш ва қанотларини тушириш;

– Тумшуғи, тожи ва юмшоқ солинтирмаларини ичимлик идишига тиқиш, тоза ҳаво ҳудудига олиш;

– Чанқоқнинг ортиши ва иштаҳанинг йўқолиши;

– Гўнгга буланиш;

– Муҳим даври – оғир нафас олиш, асосан - нафас олиш алкализидан мушакларнинг беихтиёр қисқариши (конвульсия) ва ўлим.

Жазираманинг паррандаларга салбий таъсир кўрсатишининг олдини олиш чоралари мутахассислар томонидан ҳар томонлама ўрганилган. Қуйида юқори ҳароратнинг паррандаларга салбий таъсири оқибатларини камайтириш имконини берадиган усуллар ҳақида тавсиялар билан танишишингиз мумкин:

– Товуқларнинг сувга бўлган бутун эҳтиёжини тўлиқ таъминлаш, бундай даврда бошқа пайтдагига нисбатан эҳтиёж 1,5-3 баробар юқори бўлади, шу билан бирга сув совуқ бўлиши керак;

– Товуқларни озиқлантиришни сутканинг нисбатан иссиқ вақтидан эрталабга, кечқурунга ёки тунга кўчириш;

– Полда боқиладиган товуқлар зичлигини 20 фоизга, симтўр катаклардагисини 30 фоизга камайтириш;

– Катакдаги қум қатламини 3-5 см.гача камайтиринг (органик моддаларнинг биотермик парчаланиши катакдан иссиқликни камроқ чиқишига ёрдам беради, катак ҳавоси полдаги ҳавога нисбатан совуқроқ бўлади);

Технологик усуллар:

– Уч кунлик жўжаларнинг ҳарорати 37,5 °С гача кўтарилиши илмий изланишлар асосида исботланган ва уларни 24 соат давомида айни ҳароратда ушлаб туриш иссиқликнинг салбий таъсирини сезиларли даражада камайтиришга ёрдам беради.

Озиқлантириш билан боғлиқ усуллар:

Юқори ҳароратда товуқлар озуқасига қўшиладиган қўшимчалар:

– Бикарбонат натрий ( NaHCO3 ) 4-10 кг. / т, алкализ даврида иссиқ туфайли тез-тез нафас олиш натижасида танада йўқотилган гидроксидли буфер даражасини тиклашга ёрдам беради;

– Хлорид аммоний ( NH4Cl ) — 0,3-1 фоиз бикарбонат натрий билан бирга -1-2 фоиз, фойдали, чунки хлорид аммоний қондаги рН миқдорини туширади, бикарбонат натрий эса ортиқча ацидознинг олдини олади.

– Таркибида бетаин бўлган осмопротектор ва метиль гуруҳи (700 г / т ) донори сифатида таъсир этадиган воситалар товуқларнинг стрессга чидамлилигини оширади;

– Мультифермент воситалари (амилазлар, протеазлар, ксиланазлар) озуқа истеъмол қилиши пасайган даврда қисман товуқларнинг ололмай қолган озуқавий элементлари миқдори ўрнини қоплайди.

Ичадиган сувга қўшиш тавсия қилинади:

– Аскорбин кислотаси — 62,5 мг / л 35 °С гача бўлган ҳароратда ва 400 мг/л — 35 °С дан юқори бўлган ҳароратда;

– Ацетилсалицил кислотаси — 62,5 мг / л 35 °С гача бўлган ҳароратда ва 400 мг / л — 35 ° С дан юқори ҳароратда;

– Натрий бикарбонат — 75 мг / л 35 °С гача бўлган ҳароратда ва 1 г / л — 35 °С дан ошган ҳароратда;

– Калий хлорид — 125 мг / л ;

– Бетаин — 500 г / т.

  • Поделиться: