Адрес:

Toshkent sh. Mirobod tumani, Shahrisabz ko'chasi, 36-uy

UZ RU
Главная Новости
Қорақалпоғистонда туркиялик экспертлар тадбиркорлар билан учрашди
05. 08. 2019

Қорақалпоғистонда туркиялик экспертлар тадбиркорлар билан учрашди

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини ошириш, янги иш ўринлари яратишда муҳим аҳамиятга эга. Шу маънода паррандачилик соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар бугун нафақат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, балки республика бўйлаб янги ишлаб чиқариш объектларининг қад ростлаб, кўплаб янги иш ўринлари очилишига замин яратмоқда.

Бизнеснинг эскирмас талабларидан бири - ишлаб чиқариш жараёнларини муттасил модернизация қилишни тақозо этади. Бу эса хориж тажрибасини ўрганиш, чет эллик ҳамкорлар билан қўлни қўлга бериб ишлаш демакдир.

“Паррандасаноат” уюшмаси, “Ўзсаноатқурилишбанк” ҳамда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбиркорлар билан учрашувда шулар ҳақда сўз борди.

photo5350788584162044635.jpg

Тадбирда туркиялик таниқли парранда соҳаси эксперти – профессор Эргун Ахмед ҳамда Памукчи Озге паррандачилик соҳасида Туркия тажрибаси, соҳа ютуқлари ва истиқболлари, ўзаро тажриба алмашиш, зарурий маслаҳатлар кўрсатиш бўйича чиқиш қилди.

Қорақалпоғистонда бошқа соҳалар қатори паррандачиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада паррандачиликнинг турли йўналишларида тадбиркорлик субъектлари фаолияти йўлга қўйилмоқда.

photo5350791539099544273.jpg

Учрашувдан сўнг туркиялик мутахассислар Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида жойлашган “Эко Агро капитал” корхонасига ташриф буюрди. Меҳмонлар бу ерда корхонанинг тухумчилик йўналишидаги фаолияти ва парранда боқиш жараёни билан танишиб, соҳа ривожи бўйича ўзаро тажриба алмашишди.

  • Поделиться: