Адрес:

Toshkent sh. Mirobod tumani, Shahrisabz ko'chasi, 36-uy

UZ RU
Главная Новости
Қашқадарёда учта куркачилик агрофирмаси ташкил этилади
30. 07. 2019

Қашқадарёда учта куркачилик агрофирмаси ташкил этилади

2019 йилда Қашқадарё вилояти Қамаши туманида “Паррандасаноат” уюшмаси “Ўзсаноаткурилишбанк” АТБ билан биргаликда 3 та куркачилик агрофирмасини ташкил этади.

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “2019-2020 йилларда Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида келтирилмоқда.

Қарорга мувофиқ, Қамаши туманида куркачилик соҳасини ривожлантириш бўйича истиқболли лойиҳани амалга ошириш ҳамда 2019-2020 йилларда куркалар сонини 1 млн. бошга етказиш мақсадида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан 6 000 хонадонга 600 минг бош курка етиштириш учун имтиёзли кредитлар ажратилишини таъминлайди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг ноябрь ойида Қамашида Ўзбекистондаги куркачилик билан шуғулланувчи илк йирик лойиҳа – “Азза Парранда” корхонаси иш бошлаган эди.

  • Поделиться: